Сифатли ва арзон

    Ирода кумуш нонозаррачасини оддий усулда синтез қилиб олишга эришди.

    Яратувчанлик инсон табиатига ҳос хислат. Унинг энг катта афзалликларидан бири шундаки, ихтирочининг салоҳиятини ошириш баробарида, жуда катта бизнес манбаи ҳам бўла олади. Бундай бойликка, албатта ўқиш, изланиш орқали эришамиз.

    Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг инновацион ғоялари, ихтирочилик фаолияти, дастурий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётир. Иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили саналган инновацион технологияларга бўлган қизиқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишлар самарасида бугун ёш олимлар сафи кенгаймоқда.

    Уларнинг янгидан янги ғоялари, яратаётган ихтиролари илм фан тараққиётига, одамлар ҳаётида енгиллик яратишга хисса қўшмоқда. Тошкент Фармацевтика институти таянч докторанти Ирода Шерматова билан суҳбатлашганимизда унинг фикрларида теранлик, самимийликни ҳис қилдик.

    Дори воситалари бозорида сифатни ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани соҳа мутасаддилари зиммасига катта масъулият юклайди. Илмий лабораторияларда турли ўсимлик, гиёҳлар билан тадқиқотлар олиб бориб, янги препаратларни жорий қилиш билан банд бўлган Ирода бугунги кунда фармацевтика соҳасининг олдида турган долзарб масалалардан бири: импорт ҳажмини қисқартириб, экспортбоп маҳаллий дори воситаларни яратиш эканини яхши англайди.

    Дарҳақиқат, бирор касаллик билан оғриган бемор учун дори воситаларининг қимматлиги яна бир дард. Таркибида кумуш сақловчи дори воситалари ҳам анчайин серҳаражат саналади. Ирода кумуш нонозаррачасини оддий усулда синтез қилиб олишга эришди. Бу Ўзбекистонда илк бор қўлланилаётган, қолаверса, жудаям арзон метод саналади.

    — Биз кумуш нонозаррача сақловчи гелни илк бора доривор субстация сифатида олиш технологиясини ишлаб чиқдик. Гел шаклидаги бу препарат бактерия ва замбуруғларга, аллергик тошмаларга қарши самарали даволашга мўлжалланган. Яратилган восита сифатли, таъсир этиши юқори нархи эса бўлиши зарур. Соҳадаги ислоҳотлар ва тадқиқотлардан кўзланган мақсад ҳам шу. Биз мана шу жиҳатларига алоҳида этибор қаратдик. Дори воситамизга кўплаб ишлаб чиқарувчилар қизиқиш билдиряпти. Ёшларга бўлаётган эътибор бу ёшларга бўлган ишончдир. Ишонч мен учун энг катта куч

    Ирода 2020 йилда мазкур дори воситасини олиш технологиси бўйича “Инновоцион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шу йили Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасида ўтқазилган “Лучший молодой учений 2020” танловида биринчи ўринни олиб, кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг 25 дан ортиқ илмий мақолалари Ҳиндистон, Украина ва бошқа давлатларда чоп этилган.

    Шамолдан ҳам шакар олмоққа шай

    Атрофимизда шундай инсонлар борки, уларнинг қилаётган ишлари, кўзлаган мақсадлари осмон қадар. Тошкент давлат техника университети магистранти Сардор Салойиддинов тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан кўплаб ютуқларга эришган. У шамол генераторларидан шамолсиз вазиятларда ҳам электр енергияси ажратиб олиш бўйича ўз илмий изланишларини олиб бормоқда. Илгари сураётган ғояси учун “Йилнинг энг яхши ёш олими — 2021” халқаро лойиҳасида қатнашиб, медаль соҳиби бўлган.

    Сардор таклиф қилаётган қурулманинг бир қатор афзалликлари мавжуд. Ўз номидан маълумки, шамол генератори мазкур ҳодиса рўй бергандагина электр энергия чиқаришга мўлжалланган, мабодо шамол талаб этилган даражада бўлмаса, энергия ишлаб чиқара олмайди. Мана шу муаммони бартараф этишни кўзлаган ёш олим шамолсиз вазиятда ҳам энергия олишни йўлга қўймоқчи.

    — Бундай натижага эришиш учун шамол генераторларига механик соатни ишлаш принсипи билан бир хил бўлган каттароқ механизм ўрнатилади — дейди. Сардор. — қурилма шамол бўлганда ўз ҳолатича, шамолсиз вазиятларда эса махсус релелар ёрдамида бошқариладиган механизм орқали ишлайди. У қуёш панели билан жиҳозланган автоматик қурулма орқали бошқарилади. Келажакда Иложи борича табиий ва атроф муҳитга чиқинди чиқармасдан энергия олувчи технологиялар яратишни ният қилганман.

    Мана шундай изланишлари, таълим олиш жараёнидаги фаоллиги сабаб Сардор 2020 йилда “Мард Ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

    Феруза Жўраева,

    журналист

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates