Махсус ишчи гуруҳ мутахассислари «Ўзбеккўмир» АЖнинг Кармана кўмир омборида кўмир брикетлари ишлаб чиқарилиши ва сақланиши билан танишдилар.
Ўрганишлар давомида омбордаги кўмирнинг қарийб 60 фоизи эзилганлиги ва очиқ ҳолатда сақланаётганлиги, ишлаб чиқарилаётган брикетлар OZ DST2994:2015 давлат стандарти талабларига номувофиқ эканлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар якунида стандарт талабига жавоб бермайдиган маҳсулот сотувдан олдирилди.