Сифатсиз ёғ-мой ишлаб чиқараётган 16та корхона бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материал киритилган

    Саноат 26 март 2021 2296

    Зафар Саидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари: 

    Шу кунга қадар 500 дан ортиқ ёғ-мой корхоналарининг рўйхати шакллантирилди ва уларнинг 264 тасида назорат тадбирлари ўтказилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, белгиланган талаблар 40 та ёғ-мой корхонасида таъминланганлиги ва 224 тасида (Товар хом-ашё биржасига тақдимнома киритилган) таъминланмаганлиги маълум бўлди.

    Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 186 маротаба (шундан, 20 та огоҳлантириш, 157 та кўрсатма ва 9 та тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилди, 16 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига (шундан, 8 та судларга, 8 та прокуратурага) материаллар киритилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates