Silk Avia ҳаво оператори сертификатини олиб техник рейсларни бошлади

    Транспорт 22 апрел 2023 1081

    Биринчи парвоз доирасида самолёт Тошкент аэропорти устида икки марта айланиб, қўнишга йўл олди. 

    Silk Avia оператор сертификатини олди ва 20 — апрель куни ATR инструкторлари томонидан авиакомпания экипажларини тайёрлаш учун техник парвозларни бошлади.

    Биринчи парвоз доирасида самолёт Тошкент аэропорти устида икки марта айланиб, қўнишга йўл олди.

    Ўқув парвозида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Фуқаро авиацияси агентлиги директори Тоҳир Назаров ва “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Джураевалар иштирок этди.