Сингапурнинг етакчи туркомпаниялари ва ОАВ вакиллари Ўзбекистонда

    Туризм 23 май 2023 1942

    Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Сингапурнинг сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (NATAS) бошчилигида Сингапурнинг етакчи сайёҳлик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-тур ташкил этиляпти.

    Таъкидлаш жоизки, Сингапур Жанубий Осиё минтақасининг энг бой давлатларидан бири бўлиб, ҳар йили миллионлаб сайёҳлар чет эл давлатларига сафарга чиқади. Сингапурнинг об-ҳавоси йил бўйи илиқ бўлганлиги ҳамда тоғ зоналари мавжуд бўлмаганлиги сабабли аксарият цингапурликлар Япония, Жанубий Корея ва Европа мамлакатларининг тоғ-чанғи курортларига саёҳат қилади.

    Бу борада Ўзбекистондаги “Амирсой” каби умуммавсумий тоғ-чанги курорти ҳамда яқин давр мобайнида ишга туширилиши режалаштирилаётган Чорвоқ-Чимён ҳамда Зомин тоғ-чанғи курортлари цингапурлик сайёҳларда қизиқиш уйғотяпти.

    Делегациянинг биринчи манзили ҳам айнан “Амирсой” умуммавсумий тоғ- чанғи курорти бўлиб, меҳмонлар ушбу комплексдаги инфратузилма объектлари билан яқиндан танишди.

    Сингапурнинг йирик туроператорларидан бири “EU Holidays” директори жаноб Вонгнинг таъкидлашича, ушбу комплексдаги яратилган шароитлар Япония ёки Жанубий Кореядаги тоғ-чанги курортларидан қолишмайди ва нарх жиҳатидан анча арзон. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар билан танишиш эса цингапурлик меҳмонлар саёҳатини янада қизиқарлироқ ўтишига ёрдам беради.

    Делегация вакиллари жорий йил 20 майда Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида улар “Гўри Амир”, “Регистон” мажмуи, “Шохи Зинда” каби туристик объектлар ва шу билан бирга MICE туризмга мос келадиган “Silk Road Самарқанд” туристик комплекси билан танишишди.

    Сингапурнинг “Pegasus Travel Management” туристик компаниясининг директори жаноб Ч.Тан томонидан ушбу комплексда жойлашган беш (5*) ва (4*) юлдузли меҳмонхоналар хорижий тадбиркор ва бизнесменлар учун қулайлиги ҳамда ушбу комплексда йирик халқаро тадбирларни ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги эътироф этилди.

    Дастурга мувофиқ, делегация аъзолари Бухоро ва Хива шаҳарларига ҳам ташриф буюрди ҳамда уларнинг эртага 24 майда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Сингапур бизнес форумида иштирок этиши режалаштириляпти.

    Бизнес форум доирасида Сингапур туризм кенгаши ҳамда Сингапурнинг сайёҳлик агентликлари миллий ассоциацияси (NATAS) билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандумларини имзолаш кутиляпти, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates