Синьхуа университетида ўтган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Синьхуа университети ва Ўзбекистон олийгоҳлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадбирлар ўтказиш муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Синьхуа университети Санъат ва дизайн академиясининг аҳамияти тўғрисида ҳам тўхталдилар. Жумладан, К.Каримов академиянинг мутахассисларни тайёрлаш бўйича тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам манфаатли бўлишини қайд этиб, Тошкент шаҳрида академия марказини очиш таклифини билдирди. Томонлар мазкур масалада ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Учрашув якунида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий этиш ва технологиялар трансфери миллий офиси ҳамда Синьхуа университети Стандартлаштириш ва технологиялар трансфери маркази билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.