Сирдарё вилояти Боёвут туманида замонавий буғ-газ электр станцияси қурилади

    Энергетика 7 январ 2023 1324

    Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрда «Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-464-сон қарори имзоланди.

    Унга асосан, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 61,9 гектар майдонида замонавий «H» тоифасидаги комбинацияланган циклда ишлайдиган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилади. Мазкур станция 2026 йилда ишга туширилади.

    Лойиҳа доирасида фойдали иш коэффиценти 60 фоиздан юқори бўлган қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига йилига 12 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва бунинг натижасида йилига 1,1 миллиард куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

    Аҳамиятли жиҳати, объект қурилиши давомида 2 500 нафар, ишга туширилгандан сўнг эса 120 нафар доимий иш ўринлари яратилади.

    Таъкидлаш жоизки, мазкур йирик лойиҳа халқаро очиқ тендер савдоларини ўтказиш орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, Халқаро молия корпорациясининг техник кўмагида ўтказилган халқаро очиқ тендерда 2021 йил 19 ноябрда «EDF International S.A.S.» (Франция), «Nebras Power Investment Management B.V.» (Қатар), «Sojitz Corporation» (Япония) ва «Kyuden International Corporation» (Япония) компаниялари консорциуми ғолиб бўлган эди.

    Маълумот учун: 2022 йил 20 ноябрда Сирдарё вилояти Ховос туманида 220 МВт қувватли янги ИЭС ишга туширилди. Шунингдек, жорий йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 1500 МВт қувватли замонавий ИЭС ишга туширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates