Сирдарё вилоятида 13 та жаримани тўламай юрган ҳайдовчининг “Nexia-3” жарима майдончасига жойлаштирилди

    Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарини тўламаётган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. 

    Хусусан, кеча ўтказилган тадбирда 13 та жаримаси бор “Nexia-3” автомобили вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Маълум бўлишича, мазкур автотранспорт ҳайдовчиси жарималарни 60 кун ичида тўламаган, шундан сўнг ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилиб, уяли рақамларига SMS хабарнома юборилган.
    Лекин ҳайдовчи қарздорликни тўлаш чорасини кўрмаган.

    Ушбу автомашина Тошкент шаҳрида ўтказилган рейд тўхтатилганда, 4 млн.47 минг сўмлик жарима тўланмаганлиги сабабли жарима майдончасига қўйилган. Шундан сўнг, ҳуқуқбузар томонидан жарималар тўлиқ бартараф этилган.