Сирдарёда Референс лабораторияси ишга тушади

    Саломатлик 15 сентябр 2020 541

    Сирдарёда Туркиянинг PI «ALLES SAGʼLIK GROUP LLC» компаниясига қарашли машҳур «KANI LAB» лабораториясига ўхшаш Референс лаборатория хизмати йўлга қўйилади.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан Туркиянинг PI «ALLES SAGʼLIK GROUP LLC» компанияси ўртасида Сирдарё вилоятида замонавий лаборатория бунёд этиш бўйича музокара олиб борилди.

    Унга кўра Туркиянинг PI «ALLES SAGʼLIK GROUP LLC» компаниясига қарашли «KANI LAB» лабораторияси 1,5 миллион доллар миқдорида вилоятга инвестиция киритади ва Сирдарё вилоят аҳолисига намунали тиббий хизмат кўрсатувчи Референс лаборатория хизматини йўлга қўяди.

    — Туркиялик ҳамкорлар билан ҳамкорликда янги, замонавий лаборатория хизматини йўлга қўймоқчимиз. Натижада касалликларга эрта ташхис қўйиш ва аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш имкони вужудга келади. Қолаверса, маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади, — дейди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Юлдашев.

    Энг қувонарлиси, энди Сирдарёликларнинг ўта мураккаб ва юқумли бўлган касалликларга ташхис қўйдириш учун пойтахтдаги лаборатория хизматларига боришига ҳожат қолмайди. Муҳими, шу ернинг ўзида аниқ ташхис қўйилади ва беморга вилоятдаги тиббий муассасаларнинг малакали тиббиёт мутахассислари томонидан намунали тиббий хизмат кўрсатилади.

    Ғулом ПРИМОВ,
    Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates