баннер
15 апр 2025
19:13

    Сирдарёда юк машинаси катта ариққа тушиб кетди

    Ҳайдовчи ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинган.

    Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Дўнгариқ” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи бошқарувида бўлган “HOHAN” русумли юк автомашинаси йўл транспорт ҳодисаси оқибатида катта ариққа тушиб кетди.

    Ҳайдовчи эса олган тан-жароҳати оқибатида юк автомашинанинг ичида қолиб кетди. Бу ҳақдаги хабар вилоят ФВБга бугун, 1 апрель куни соат 11:10 да келиб тушган.

    Хабарга кўра, зудлик билан воқеа жойига етиб борган ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан ҳайдовчи қутқарилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳайдовчининг аҳволи яхши.


    Телеграм каналимиз
    Text to speech