Канализация қудуғига тушиб кетган 2 нафар фуқаро қутқарилди

    Шу йилнинг 15 январь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар “Тутзор“ МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида жойлашган канализация қудуғига “Сув Оқова“ МЧЖнинг 2 нафар ходими тозалаш мақсадида тушганлиги ва қайтиб чиқа олмаганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

    Маълумотларга кўра, чуқурлиги 3 метр, диаметр 1 метр бўлган қудуқнинг сув ўтиш йўлига тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаш мақсадида, 1 нафар ишчи тушган ва сув кўпайиб кетиб, сув ютиши натижасида тоби қочган ҳамда чиқа олмай қолган. Шундан сўнг, унинг шериги ёрдам бериш мақсадида тушиб, у ҳам қолиб кетган.

    Канализация қудуғига тушиб, қолиб кетган фуқаролар ФВБ қутқарувчилари томонидан қутқариб олинди.

    Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

    Ҳозирда улар шифокорлар назоратида.