19 апр 2025
01:11

    Уч нафар шахс тоғда йўлдан адашиб қолди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўлдан адашиб қолган фуқаролар амалий ёрдам кўрсатилди.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, 5 апрель куни соат 18:15 да Тошкент вилояти ФВБга Катта Чимён тоғига сайр қилиш мақсадида борган 3 фуқаро йўлдан адашиб, тоғнинг юқори қисмидан пастга туша олмаётгани ва ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.

    Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган.

    Улар фуқароларнинг жойлашган жойини аниқланиб, фуқароларни тоғнинг денгиз сатҳидан тахминан 3100 метр баландлигидан соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech