Бугун, 15 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи автомобиль салони ичида қисилиб қолди.
Ҳайдовчига амалий ёрдам зарурлиги тўғрисидаги хабар соат эрталаб 04:49 да Тошкент вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали келиб тушди, дея хабар қилади ФВБ.
"Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар орқали ҳайдовчи қутқарилди ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорларга топширилди", — дейилади хабарда.