баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Сизнинг вилоятингиз Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?

    Бизнес 2 апрел 2021 213

    Ҳукумат қарорига асосан тадбиркорлик рейтингини аниқлаш тартиби жорий этилган бўлиб, ушбу вазифа Адлия вазирлигига юклатилган. Шунга кўра, ҳудудларнинг бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

    Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар беришича, баҳолаш автоматик тарзда “BUSINESS INDICATOR” тизими орқали масъул ташкилотлар томонидан киритилган маълумотлар ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида амалга оширилади.

    Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 15 та масъул ташкилотлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 475 мингга яқин ахборотлар таҳлил қилинди.

     2020 йил бизнес рейтингида 14 та ҳудудлар ичида 1-ўринда Тошкент шаҳри бўлса, охирги 14-ўринни Сурхондарё вилояти эгаллади.

     Бундан ташқари, туман даражасида баҳолаш 10 та йўналиш бўйича амалга оширилди. Туман (шаҳар)лар орасида энг яхши кўрсаткич Бектемир туманида қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Бахмал туманида эканлиги аниқланди.

    Баҳолаш якунлари 2020 йилда тадбиркорликнинг ривожланишида 2019 йилга нисбатан бир қатор салбий ва ижобий ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатди.

    Жумладан, бўш турган бинолар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорларнинг Давлат бюджет тушумлари,  тадбиркорнинг ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича мурожаатлар сони (2,5 бараварга ошган) ҳамда тадбиркорлик учун кредит ажратилиши каби 8 та йўналишдаги умумий ҳолат ёмонлашган бўлса, бошқа 8 та йўналишда ижобий ўзгариш бўлди.

    Хусусан, давлат хизматларини кўрсатишда қонун бузилишлар, тадбиркорларнинг кредит қарздорлиги, тадбиркорлар фаолиятида текширишлар сони (қарийб 5 мингтага камайди) сезиларли даражада қисқарди.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates