Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича шу йилнинг 24 июнь куни соат 13:00 ларда, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 982 км.да, Самарқанд вилоятида яшовчи 1994 йилда туғилган ҳайдовчи "Lacetti" русумли транспорт воситасини бошқариб бораётиб, руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб пастликка тушиб кетди.
Ҳодиса оқибатида автомашина салонида бўлган 29 ёшли йўловчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.