“Smart mahalla”, “Онлайн маҳалла” ахборот дастурлари ишга туширилади

    Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшлар билан ишлашнинг онлайн тизими такомиллаштирилади.

    Бу ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида маҳалла тузилмасига оид электрон платформалар (маълумотлар базаси, дастурлар)ни ишлаб чиқиш, уларни интеграция қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда берилган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилган учрашувда айтиб ўтилди.

    Йиғилишда муҳим масалалардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони ва 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшлар билан ишлашнинг онлайн тизимини такомиллаштириш вазифалари ижросини таъминлашда идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилиши зарурлиги ҳамда электрон платформалар интеграциясини доимий мувофиқлаштириб бориш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

    — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигига “Smart mahalla” ахборот дастурини ишга тушириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарорига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига “Маҳалла” электрон маълумотлар базасини такомиллаштириш вазифаси юклатилган, — деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев. Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги олдига “Онлайн маҳалла” дастурий таъминоти ҳамда “Онлайн маҳалла” электрон платформасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

    Ўзаро мулоқот давомида ўртага ташланган таклифлар асосида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун фойдаланиш мажбурий бўлган, идентификациялашнинг уникал (ID) рақамига эга маҳалла маълумотнома ва классификаторлар ягона регистри ҳамда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларининг рақамли паспортлари ягона базасини ишлаб чиқиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates