Смартфон ёнида ухлаш нима учун хавфли(ми)?

    Смартфонлар ва бошқа гаджетларда бўладиган радиочастота нурланиши инсон танасининг тўқималарига сингиб кетади ва унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    “СМ-Клиника” шифокори-неврологи Мария Игнатова “Прайм” агентлигига гаджетлар ёнида ухлашнинг хавфли жиҳати ва смартфонидан бир дақиқага ажралмаганларнинг соғлиғига қандай зарар етишини гапириб берди.

    “Баъзи тадқиқотларга кўра, смартфонлардан тарқаладиган радиочастота нурланиши бепуштлик, саратон, неврологик ва руҳий касалликлар хавфини оширади”, — деди шифокор.

    Унинг таъкидлашича, болалар, ҳомиладор аёллар, юрак-қон томир, асаб ва иммун тизимлари бузилган одамлар электромагнит радиочастота майдонларига жуда сезувчан бўлишади. Бироқ, ҳозирги вақтда смартфонлардан тарқаладиган радиочастота нурланишининг инсон организмига таъсири тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд эмас.

    Қоронғида смартфонлардан фойдаланиш катталар ва болалар саломатлигига жиддий хавф туғдиради. “Телефон экранининг кўк чироқлари кўзларга, биологик ритмларга салбий таъсир қилади, уйқусизлик, бош оғриғига сабаб бўлади, ишлашнинг пасайиши, хотиранинг заифлашиши ва дегенератив кўз касалликлари пайдо бўлишига олиб келади”, — деб изоҳлади мутахассис.
    Унинг қўшимча қилишича, смартфонга қарам бўлганлар уни электр тармоғига уламасдан, ухлаш ва дам олиш жойидан етарлича масофада сақлашлари керак.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates