Собянин Москвада меҳнат мигрантлари сонининг камайиши ҳақида эълон қилди

    Биласизми? 18 октябр 2020 854

    Москвада бу йил меҳнат мигрантларининг сони тахминан 40 фоизга камайди, ва бу албатта қишда коммунал тизимига сезиларли таъсир этмай қўймайди. Чунки бунда тозаликни сақлаш учун қўл меҳнати зарур бўлади. Бу ҳақда шаҳар мери Сергей Собянин эълон қилди.

    «Бу қўл меҳнати, бу белкурак, супурги, лом. Ҳамма москваликлар ҳам бундай меҳнатга тайёр эмас. Лекин бу муаммони аста-секин ҳал этамиз. Техника кучи етарли. Бошқа ҳудудлардан одамларни жалб этамиз», — деб тушунтирди Собянин «Россия 1» канали эфирида.

    Чегараларнинг ёпиқлиги туфайли келиб чиққан мигрантлар етишмовчилиги бутун меҳнат бозорига таъсир этяпти. Жумладан уй-жой коммунал тизимида, қурилишда ва бошқа соҳаларда сезиляпти. Лекин шунга қарамай, ҳолатни инқироз даражасида деб баҳолаш керак эмас. Қишда шаҳарнинг мавсумий ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал этишни уддалашга шаҳар раҳбариятининг ишончи комил, деб хабар беради Российская газета.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates