«Сода пищевая» контрафактини ишлаб чиқарилиши тўхтатилади

    Бизнес 15 апрел 2021 845

    Интеллектуал мулк агентлигига келиб тушган аризага биноан «П.Б.С.» (шартли ном) оилавий корхонаси томонидан «БСК» акциядорлик жамиятига тегишли бўлган жамланма кўринишдаги «НАТРИЙ ДВУУГЛEКИСЛЫЙ. СОДА ПИЩЕВАЯ» товар белгисини қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда истеъмол содаси, озиқ-овқат тайёрлаш учун натрий бикарбонат маҳсулотни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.

    Ҳолат юзасидан Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ҳуқуқбузарга чора кўриш учун баённома тузилиб, Жиноят судига юборилган.

    Натижада, Суд ҳуқуқбузар ҳаракатларига баҳо бериб, иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама қилди. Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз ҳаракатига тўлиқ иқрорлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини, ҳозирги кунда бошқа кўринишдаги товар белгисини ишлаб чиқиб, уни патентлаш ишларини олиб бораётганлигини маълум қилди.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, Суд томонидан ҳуқуқбузарга ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 177-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси белгиланди.

    Ҳурматли тадбиркорлар, ўзгалар товар белгисидан рухсатсиз фойдаланманг ва қинғир иш туфайли кўза кунда синмаса кунида синишини унутманг.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates