Соғлиқ учун хавфли дорилар рўйхати эълон қилинди

    ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази» давлат муассасаси ижтимоий тармоқларда оздириш воситаси сифатида сотилаётган маҳсулотлардан огоҳлантирди.

    Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

    ▪️ "Reborn Ultimate"

    ▪️ "Lipotrim Ultra"

    ▪️ "Сексуальная фигура”

    ▪️ "Al-Sheikh"

    ▪️ "Fatzorb"

    ▪️ "Fatzorb Ultra"

    ▪️ "Fatzorb Plus"

    ▪️ "Spirulina"

    ▪️ "Arabic"

    ▪️ "Reduksin Layt"

    ▪️ "Kod S"

    ▪️ "Shafran diet"

    ▪️ "Gold Puma"

    ▪️ "Блокатор жира"

    ▪️ "Hot pepper"

    ▪️ "Ферментаиз"

    ▪️ "Липоксин для похудения"

    ▪️ "Куаймый Extra"

    ▪️ Slim ultra (Samyun Wan)

    Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.

    Таъкидлаш жоиз, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, лекин таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates