“Соғлом турмуш” медали таъсис этилди

    Мамлакатимизда 27 май 2020 3792

    “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-621-сон, 26.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

    Қонун билан “Соғлом турмуш” медали таъсис этилди ва медал тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    “Соғлом турмуш” медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар, фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар ва бошқа шахслар мукофотланадилар.

    Медал билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

    ▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.