Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

    Молия 29 апрел 2022 909

    Сенатнинг 29 апрелда бўлиб ўтган ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, Қонун билан солиқ қонунчилигига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.

    Хусусан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қилинган хайрия маблағлари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар қаторига киритилади.

    Қонунга кўра, 2022 йил 1 январидан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланяпти.

    Шунингдек, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаши кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланяпти.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

    Қонун билан аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 майдан 2022 йил 31 декабрга қадар республикамиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши кўзда тутилади.

    Шу билан бирга, 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда товуқ гўштини, музлатилган балиқни ва тирик паррандани, 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда эса гўштни (мол гўштини, қўй гўштини), тирик ҳайвонларни (молни ва қўйни) ҳамда уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланяпти.

    Сенат аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates