Сўнгги бир ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекциясидан ўлганлар сони 21 фоизга ошди

    Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар бермоқда.

    19-25 июль кунлари дунё бўйлаб коронавирусдан 69 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди. Бу 12 июлдан 18 июлгача бўлган даврга нисбатан 12 мингтага кўпдир. Ўлимнинг аксарияти Шимолий ва Жанубий Aмерикада, шунингдек Жануби-Шарқий Осиёда қайд этилган. ЖССТ таъкидлаганидек, сўнгги бир ҳафта ичида Европадан ташқари ҳамма жойда коронавирусдан ўлим даражаси ортган.

    Ташкилот маълумотларига кўра ўтган ҳафтада дунё бўйлаб ҳар куни 540 мингга яқин COVID-19 инфекцияси аниқланган. Ундан олдинги ҳафтада эса бу кўрсаткич 490 мингни ташкил этган эди.

    Дунё бўйлаб пандемия даврида коронавирус инфекциясининг 195,3 миллиондан ортиқ ҳолати аниқланди ва юқумли касаллик оқибатида 4,1 миллион нафарга яқин киши ҳаётдан кўз юмди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates