Соврин жамғармаси 1 миллиард сўм бўлган фан олимпиадаси ўтказилади

    “Янги Ўзбекистон” университетида физика ва кимё фанларидан “Буюк алломалар изидан” номли Республика фан олимпиадаси ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

    Олимпиадада умумий соврин жамғармаси 1 миллиард сўмни ташкил этади.

    Олимпиадага юртимизнинг барча умумтаълим мактаблари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар техникумларининг битирувчи синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

    Олимпиада икки босқичдан иборат:

    Биринчи саралаш босқичи махсус платформа орқали 9 апрель куни онлайн шаклда ўтказилади. Саралаш босқичида саволлар тест шаклида бўлиб, 20 та топшириқни ўз ичига олади. Тест саволларини ишлаш учун 70 дақиқа вақт ажратилади.

    Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар финал босқичига ўтказилади. Финал босқичи 15-апрель куни “Янги Ўзбекистон” университети биносида ўтказилади. Ушбу босқичда ҳар бир иштирокчига 5 та саволдан иборат топшириқ берилиб, жавоблар ёзма тарзда топширилади.

    Ҳар бир фан бўйича энг юқори натижани қайд этган 2 нафар мутлақ ғолибга 20 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда “Янги Ўзбекистон” университетида кимё ва материалшунослик муҳандислиги ва механика муҳандислиги йўналишларида таҳсил олиш учун 1 йиллик 100% фоиз грант тақдим этилади.

    Шунингдек, олимпиадада ҳар бир фан бўйича энг юқори натижа қайд этган 10 нафардан жами 20 нафар ғолиблар 2 миллион сўмдан пул мукофоти ва “Янги Ўзбекистон” Университетида кимё ва материалшунослик муҳандислиги ва механика муҳандислиги йўналишларида ўқиш учун 1 йиллик 100 фоиз грант тақдим этилади.

    Олимпиадада иштирок этиш учун жорий йилнинг 25 мартидан 7 апрелигача рўйхатдан ўтиш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates