Уларнинг автобуси Қарағанди-Астана йўлида қолиб кетган, деб хабар беради Kazinform.
12 декабрь куни кечқурун Қарағанди вилояти полиция департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Қурманғали Исмағулов вилоят полиция департаменти патруль хизмати батальони ходимлари билан биргаликда Қарағандидан Ақмола вилояти билан чегарагача бўлган асосий трассада кузатув ўтказди. Текширувдан кўзланган мақсад - йўлда аёзларнинг кучайиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат. Ноқулай об-ҳаво туфайли дизель ва жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган.
Темиртау ташқарисида, пуллик терминалда полициячилар йўловчилар билан тўхтаб қолган автобусни пайқаб қолган. Жанубий ҳудуддан Астана шаҳрига кетаётган 20 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган йўналиш автобуси йўл тўсиб қўйилгани сабабли тўхташга мажбур бўлди. Улар якшанба куни йўлга чиққан. Балқашда қаттиқ аёз туфайли бир кун тўхташга мажбур бўлган. Ва бутун вақтни автобусда ўтказган. Сешанба куни ҳаракатни давом эттирган, лекин қаттиқ совуқ туфайли яна Темиртаудан ташқарида тўхтаган.
- Хорижий фуқаролар энг яқин аҳоли пунктига етиб боришда ёрдам сўраб, ёнилғи заҳираси ва ўзлари билан олиб келган пуллари тугаб қолганлиги сабабли полицияга мурожаат қилган. Дори-дармони тугаб қолган қандли диабетга чалинган аёлга ҳам ёрдам кўрсатиш зарурати туғилди. Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус хизмат машиналари ҳамроҳлигида Осакаровка қишлоғига етиб келди. Бу ерда одамлар маданият марказига жойлаштирилди, у ерда ухлаш жойлари тайёрланди. Бундан ташқари, уларнинг ҳаммаси иссиқ овқат билан таъминланди”, - дея хабар берди Қарағанди вилояти ПД матбуот хизмати.