Сўх тумани аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 2021 йил якунига қадар 97 фоизга етказилади

    Бугунги кунда тумандаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истеқомат қилувчи аҳолининг 76 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

    Ўтган 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Хушёр”, “Ғазнов”, “Мулгон” маҳалла фуқаролар йиғинларида 6,1 километр ичимлик сув тармоқлари тортилди. “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан 3 дона ичимлик сув насосларини ўрнатиш ва 8,8 километр ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.

    Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев тузилган ишчи-гуруҳ билан ҳар бир маҳалларда ўрганишлар натижаларини ва аҳолининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 2020-2021 йилларда Сўх туманида ичимлик сув таъминотини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқилишида шахсан иштирок этди.

    Жумладан, Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастури ижроси юзасидан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев жорий йилнинг 1-3 июнь ҳамда

    1-2 июль кунлари Сўх туманида хизмат сафарида бўлди. Вазир дастур доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини кўздан кечириб, барча ишларни карантин тартиб қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилишини таъминлаш, шунингдек аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига қатор топшириқлар берди.

    Бундан ташқари ҳар ҳафта видеоконференция орқали Фарғона вилоятидаги мутасаддилар билан йиғилишлар ўтказиб, ишларни янада жадаллаштириш ва сифатли бажарилиши бўйича топшириқлар бериб бормоқда.

    Сўх туманида истиқомат қилувчи ахолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳозирги кунга қадар, ҳудудларда жами: 20,2 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. 1 дона янги насос ускунаси ўрнатилди. Жумладан: Себзор МФЙда 4,8 км, Хушёр МФЙда 0,6 км, Қақир МФЙда 0,9 км, Шарқобод МФЙда 2,3 км, Чашма МФЙда 2,6 км, Офтобру МФЙда 2,9 км, Гулистон МФЙда 1,3 км, Зангат МФЙда 1,4 км, Соҳибкор МФЙлар ҳудудида 0,8 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.

    Бундан ташқари Хушёр МФЙ Бўстон кўчасидаги мавжуд ичимлик сув қудуғига ЭЦВ-6-10-80 маркали янги сув насоси ўрнатилди. Ушбу ишлар натижасида ушбу худудларда истиқомат қилувчи 850 та хонадонларда истиқомат қилувчи 3500 нафардан ортиқ ахолининг ҳамда юқумли касалликлар шифохонаси ва 2 та умумтаълим мактабининг тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

    Шунингдек, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг ўз маблағлари хисобидан ҳам Чашма МФЙ Кўхзор кўчасига 2,6 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. Бугунги кунда объектларда қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

    ПҚ-4798-сонли қарори қабул қилиниши, Сўх туманида истиқомат қилувчи аҳолини ичимлик сув таъминотини янада яхшилашга хизмат қилади. Мазкур қарорда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича белгиланган вазифаларни ижроси натижасида Сўх тумани аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 97 фоизга етказилади.

    Жумладан, “Офтобру”, “Тул”, “Ҳушёр”, “Қақир”, Қарир-себзор”, Равон, Сариканда, Ҳазрат Али, Янгиариқ, Навобод, Ленбург, Қалача, Ғазнов, Чашма, Сўх, Демурсанд ва Шарқобод каби маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида, 108,5 миллиард сўм маблағлар доирасида 274 километрлик ичимлик сув тармоғи тортилади.

    30 дона ичимлик сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш, 9 дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш, 7 дона ичимлик сув ҳавзасини қуриш каби ишлар режалаштирилган. Мазкур ишлар натижасида Сўх туманида истиқомат қилувчи 59 минг нафар аҳолининг тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

    Ўзбекистон Республикаси

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates