SpaceX космопланни коинотга муваффақиятли тарзда олиб чиқди

    22 август куни эрталаб АҚШнинг SpaceX коинот компанияси Falcon 9 ракетасини муваффақиятли учирди, у АҚШ Коинот кучлари (USSF) буйруғи билан Boeing X-37B махфий орбитал самолётини (космоплан) орбитага олиб чиқди.

    OTV-8 деб номланган миссия Boeing X-37B лойиҳаси тарихидаги саккизинчи миссия бўлди.

    Ракета-ташувчи коинот самолёти билан Жон Кеннеди (Флорида) коинот марказида жойлашган LC-39A майдончасидан учирилди. 8 дақиқа 40 сониядан сўнг олтинчи марта қўлланилган ракетанинг биринчи босқичи учириш майдончаси яқинидаги махсус майдончага қўнди ва бир неча дақиқадан сўнг Boeing X-37B орбитага чиқарилди.

    OTV-8 миссиясининг асосий мақсади иккита истиқболли технологияни синовдан ўтказишдир. Гап катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш имконини берувчи ва радиоалоқадан кўра хавфсизроқ бўлган янги лазер алоқа тизим хақида бормоқда, деб хабар берди azertag.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates