«Спарк» остида қолган аёлни одамлар чиқариб олди

    Ташвишли хабар 27 январ 2021 954

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида тезликда келаётган «Нексия» бурилаётган «Спарк»ни уриб юборди» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан ИИБ маълумот берди.

    Қайд этилишича, 2021 йилнинг 21 январь куни соат 11:30 лар атрофида Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳарчаси, Амир Темур кўчасида ҳаракатланиб келаётган, Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Ф. ўзининг «Спарк» русумли автомашинасини йўлнинг ўнг томон қисмига олиб, орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Пахтачи тумани Тошкўпир МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.О. бошқарувидаги «Нексия-3» русусмли автомашинани ўтказиб юбормасдан чап томонга кескин бурилиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

    Тўқнашув натижасида йўл четида турган пиёда тан жароҳати олиб, Пахтачи тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

    Айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судига юборилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates