Спортчиларимиз замонамизда илк бор ўтказиладиган «Келажак ўйинлари»да қатнашади

    Спорт 12 феврал 2024 622

    Жорий йил 21 февраль – 3 март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида тарихда илк бор «Келажак ўйинлари» халқаро комплекс мусобақаси бўлиб ўтади. 100 дан ортиқ мамлакатдан 2 мингга яқин спортчи иштирок этиши кўзда тутилган спорт тадбирида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

    Жисмоний ва рақамли мусобақаларни бирлаштирган янги форматдаги мазкур мультикомплекс ўйинлар дунё спортида янги даврни бошлаб берса ажаб эмас. Ушбу кунлар давомида Татаристон пойтахти бутун дунёдан ташриф буюрган спортчи ёшларнинг эътибор марказида бўлади.

    Баҳслар 21 та инновацион йўналиш бўйича (16 та асосий ва 5 та кенгайтирилган дастур) ўтказилади. Уларнинг ҳар бири «фижитал» (жисмоний ва рақамли) тушунчасини ифодалайди, яъни жисмоний ҳаракат ва киберспортни бирлаштиради. Ғолиб спортчиларнинг ҳар икки дастурдаги натижаларининг йиғиндисига кўра аниқланади.

    Таъкидлаш жоиз, ушбу халқаро мусобақада мамлакатимиз шарафини виртуал велоспорт, спорт дастурлаш, фижитал-хоккей ва фижитал-пойга каби 4 та спорт туридаги вакилларимиз ҳимоя қилади.

    Спортчиларимиз мазкур беллашувларга тайёргарликни турли мамлакатларда олиб боряпти. Жумладан, хоккейчиларимиз Россияда, велоспортчиларимиз эса Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказяпти.

    Мусобақада биринчи бўлиб иштирокини бошлайдиган фижитал-хоккей жамоамиз 14 февралда Қозонга етиб боради. Делегациянинг асосий қисми эса 20 февралда Татаристонга ташриф буюриб, 21 февралга белгиланган очилиш маросимида қатнашади. Нисбатан кейинроқ баҳсларга киришадиган фижитал-велоспорт жамоамиз 22 февралда Туркиядан тўғри Қозон шаҳрига учиб келади, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates