ССВ аҳолини огоҳликка чақирди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги кунда ҳеч бир маълумотга, ҳуқуққа эга бўлмаган сохта табиблар кўпайгани, аҳоли вакилларидан уларга алданиб қолмасликни сўради.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпайган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов турли йўллар билан одамлар ишончига кириб, шундай «хизмат»ларни таклиф қилиб келаётган айрим шахслар ҳақида қуйидагича муносабат билдирди:

    Ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб қолди, — дейди мутахассис. — Уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз.

    Турли хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий йўл ва уй шароитида халос бўлишни истаганлар «ғайритабиий қобилиятларга эга»лигини иддао қилаётган бундай кимсаларга мурожаат қилиб, алданиб қолишмоқда.

    Кейинги йилларда давлатимиз томонидан халқ табобати ривожига кенг йўл очилганидан фойдаланиб, шахсий манфаат илинжида сохта тавсиялар билан одамларни алдаш салбий асоратларни юзага келтиришини эслатиб ўтмоқчимиз.

    Шунингдек, вазирлик томонидан мазкур масала бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates