Қирғизистонда сел 22 та автомобилни оқизиб кетди

    Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятида сел 22 автомобилни оқизиб кетди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    “Дастлабки маълумотларга кўра, Бозор-Қўрғон тумани Арстанбоп қишлоғида кучли ёғингарчилик туфайли сел юзага келди”, дейилади хабарда.

    Сув ва лой массаси 22 та автомашинани оқизиб кетди ва хўжалик ичидаги йўлларни сув босди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят маркази Жалолобод шаҳри шахсий таркиби ҳамда вазирликнинг Сузоқ ва Бозор-Қўрғон туманларидаги бошқармалари ходимлари огоҳлантирилиб, воқеа жойига жўнатилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates