ССВ: Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиаллари ягона уникал комплексга бирлашади

    Олмазор туманидаги Шифокорлар кўчасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда.

    Бирлашган марказга қайси муассасалар киради?

    Янги комплекс таркибига:

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Тошкент ш. Фаробий кўчаси, 383-уй);

    марказнинг пойтахт филиали (Тошкент ш. Боғистон кўчаси, 1/71-уй);

    марказнинг Тошкент вилояти филиали (Тошкент ш. Тахтапул дарвоза кўчаси, 341-уй) киради.

    Бу ерда Тошкент шаҳри ва вилояти фуқаролари учун тиббий йўлланмасиз, бошқа ҳудудлардан келган беморлар учун йўлланма асосида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.

    Неча ўринга мўлжалланган?

    Бино — 8 қават;
    стационар — 650 ўринли;
    кундузги стационар — 100 ўринли;
    поликлиника — 500 қатновга мўлжалланган.

    Қандай клиник бўлимлар иш бошлайди?

    17 та янги клиник бўлим фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, мамлакатимизда илк бор суяк кўмиги трансплантацияси бўлими очилади.

    Қандай технологиялар ўрнатилади?

    Онкология тизимини, жумладан, ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилмоқда.

    Марказда 16 та реанимацион ва операцион хоналар энг сўнгги технологиялар билан таъминланади.

    Интенсив терапия бўлими юрак мониторлари, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ва бошқалар билан жиҳозланган консолли функционал ётоқларга эга бўлади.

    Илмий салоҳият...

    Турли тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган 5 та онкология кафедраси бирлашиб, ягона методик марказга айланади. Илк бор ядро тиббиёти кафедраси ташкил этилади.

    Инфратузилма...

    Комплексда 9 та бункердан иборат радиотерапия арсенали ишга туширилади. Бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқалари унинг ўрнини тўлдириши натижасида даво муолажаси узлуксизлиги таъминланади.

    Беморлар учун дори-дармон тайёрлаш ва етказишнинг янгича тизими амалиётга татбиқ этилади.

    Қандай мутахассислар фаолият юритади?

    Муассаса ишга тушгунга қадар 100 нафардан мутахассис Корея Республикаси ва Туркияда малака оширади.

    Бошқарув тизими...

    Бошқарув жараёнига турк ва корейс мутахассислари тавсиялари ва тажрибаси асосида замонавий менежмент тизими жорий этилади.

    Қачон ишга тушади?

    Янги комплекс 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

    Шифохоналарнинг эски бинолари нима бўлади?

    Шифохоналарнинг эски ҳудудлари янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилади.

    Шифохоналардаги беморлар қачон янги муассасага кўчирилади?

    Янги комплекс ишга тушганидан сўнг икки ой давомида муассасалардаги беморлар ва зарур ускуналарни кўчириш ишлари олиб борилади. Сотув аукционида ғолиб бўлган тадбиркорга янги комплексга кўчиш ишлари тўлиқ амалга ошмагунча икки ойгача бу ерда ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга оширмаслик мажбурияти юкланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates