Поликлиникага келган бемор нима учун аввал оилавий шифокор кўригидан ўтиши керак?

    Ҳар бир шахс оилавий шифокор кўригидан ўтиши керак. Чунки айнан у фуқаронинг ёшлигида қандай касаллик билан оғригани, нимага аллергияси борлиги, аввал қандай муолажалар олгани, қон гуруҳи сингари барча маълумотларга эга бўлади.

    Юртимиз тиббиёт муассасаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва дори воситалари рўйхатини амалиётга киритишни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

    Суғурта механизмининг тўлиқ йўлга қўйилиши билан соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламининг кенгайтирилиши орқали аҳолининг барча қатламларини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш даражаси ошиши, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитининг яратилиши, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтиришга эришилади.

    Маълумки, тиббиёт тизими, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматидан бошланади. Шу сабабли давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш доирасида оилавий поликлиникаларда аҳоли ўртасида касалликлар профилактикасини кучайтириш, беморларнинг биринчи навбатда оилавий шифокорга бириктирилиши ва унинг кўригидан ўтишини таъминлашга эришиш мақсад қилинган.

    Қуйида беморнинг касаллик сабабли поликлиникага биринчи бор келганида босиб ўтадиган йўналиши келтирилган.

    Унда кўрсатилишича, фуқаро тиббиёт муассасасига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келиши керак ва унинг маълумотлари “Электрон поликлиника” тизимига киритилади. Шундан сўнг у рўйхатхонада навбат рақамини олиб, ўз ҳудудининг амалиётчи ҳамширасига учрайди. У эса шифокор олди кўригини ўтказади: беморда юрак касалликлари ва қандли диабетнинг эрта босқичини аниқлаш мақсадида скрининг қилади, қон босимини текширади ва ҳоказо.

    Сўнг беморни унга бириктирилган оилавий шифокор кўрикдан ўтказади, зарур бўлса, тор соҳа мутахассисига йўналтиради. Ҳар бир шахс оилавий шифокор кўригидан ўтиши керак. Чунки айнан у фуқаронинг ёшлигида қандай касаллик билан оғригани, нимага аллергияси борлиги, аввал қандай муолажалар олгани, қон гуруҳи сингари барча маълумотларга эга бўлади. Бу маълумотлар эса рақамлаштирилган тарзда бўлишига эришиш йўлидаги тадбирлар республика бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates