Шошилинч тиббий ёрдам маркази филиали замонавий тиббий мажмуага эга бўлди

    Таҳлилларга кўра, муассасага кунига ўртача 250-300 бемор мурожаат қилади.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида 135 ўринли янги терапия мажмуаси иш бошлади.

    Таҳлилларга кўра, муассасага кунига ўртача 250-300 бемор мурожаат қилади. Улардан 100-150 нафари госпитализация қилиниб, 25-30 нафарида жарроҳлик операциялари бажарилади.

    Янги терапия мажмуасини қуриб, ишга тушириш учун 40 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 10 миллиард сўмига тиббий жиҳозлар харид қилинди.

    Ҳозир мажмуага 1 ва 2-шошилинч терапия, педиатрия, болалар реанимацияси, комбустиология, токсикология, кардиореанимация бўлимлари жойлаштирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates