Хартумдаги давлат шифохоналари фаолияти тўхтатилди

    Шифокорларнинг сўзларига кўра, жабрланганларга ёрдам кўрсатишда давом этаётган тиббиёт муассасаларида кислород ускуналари етарли эмас.

    Судан пойтахтидаги барча давлат тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда сешанба куни Al Arabiya телеканалига берган изоҳида Судан шифокорлар иттифоқи маълум қилди.

    “Хартумдаги барча давлат касалхоналари ўз фаолиятини тўхтатди”, — дейилади ташкилот хабарида. Шифокорларнинг сўзларига кўра, жабрланганларга ёрдам кўрсатишда давом этаётган тиббиёт муассасаларида кислород ускуналари етарли эмас.

    “Соғлиқни сақлаш соҳасида содир бўлаётган воқеалар инсониятга қарши жиноятдир”, деб таъкидлаган шифокорлар ва “гуманитар инқирознинг ягона ечими жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўлиши мумкинлигини” таъкидлашди.

    Судандаги вазият Суверен Кенгашга раҳбарлик қилувчи армия қўмондони Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон ва унинг ушбу органдаги ўринбосари бўлган тезкор ҳаракат кучлари (махсус кучлар) бошлиғи Муҳаммад Ҳамдан Дагало (Ҳамидти) ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли кескинлашди. Икки ҳарбий тузилма ўртасидаги асосий қарама-қаршиликлар Суданнинг бирлашган қуролли кучларини шакллантириш вақти ва усуллари, шунингдек, армиянинг бош қўмондони ким бўлиши кераклиги, яъни профессионал ҳарбий хизматчи – Бурҳонми ёки сайланган фуқаролик президенти Дагаломи деган масала билан боғлиқ.

    15 апрель куни Меров шаҳри ва пойтахтдаги ҳарбий база яқинида бу икки тузилма ўртасида тўқнашувлар бошланган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, жанглар бошланганидан бери юзлаб одамлар ҳалок бўлган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates