баннер
13 мар 2025
08:57

    Starship синов парвози пайтида портлади

    Starship кетма-кет иккинчи марта синов парвози пайтида портлади.

    Старшип учирилганидан тахминан ўн дақиқа ўтиб портлади, деб хабар беради BBC. SpaceX компаниясининг таъкидлашича, кўтарилиш пайтида кемада “режадан ташқари тезкор демонтаж” содир бўлган.

    Starship прототипи кўтарилганидан тахминан ўн дақиқа ўтиб саккизинчи синов учирилиши чоғида портлади, дея хабар беради BBC.

    Унга кўра, ҳодиса тахминан 150 километр баландликда содир бўлган: Super Heavy ракетасидан ажралганидан сўнг кема айлана бошлаган ва у билан алоқа узилиб қолган. Ракета-ташувчи Техасдаги Starbase учиш майдонига хавфсиз тарзда қўнди.

    Илон Маскнинг Starship космик компанияси вакили кема билан алоқа “ўтган сафаргидек” узилганини тасдиқлади. Кейинчалик улар баландликка кўтарилаётганда кемада “режадан ташқари тезкор демонтаж” содир бўлганига аниқлик киритишди ва ҳодиса сабабларини ўрганишга ваъда беришди.

    SpaceX баландлиги 121 метр ва оғирлиги 5 минг тонна бўлган икки қисмли ракета бўлиб, у қуйи Ер орбитасига 150 тоннагача фойдали юкни олиб чиқиши мумкин. Биринчи қисм – бу кеманинг ўзи, иккинчиси – Super Heavy тезлаштиргич. Келажакда ракетадан Ой ва Марсга бошқариладиган парвозлар учун фойдаланиш режалаштирилган.

    Олдинги сафар Starship 17 январь куни еттинчи синовдан ўтказилганда портлаган эди. Ўшанда саккиз ярим дақиқа ўтгач кема билан алоқа йўқолди. Маск ҳалокатга кислород ёки ёнилғи сизиб чиқиши сабаб бўлганини айтганди, деб хабар беради rbc.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech