Стив Жобснинг профили 222 минг долларга сотилди

    Apple асосчиси Стив Жобс имзоси билан ишга кириш учун қўлда ёзилган ариза 222 400 АҚШ долларига ким ошди савдосига қўйилди, деб ёзади, AppleInsider интернет нашри.

    Ишга қабул қилишларини сўраб ёзилган бу ноёб ариза бир ой давом этган Charterfields аукционида 24-февраль куни сотувга қўйилди. Жобс бу аризани 1973 йилда Рид коллежини ташлагандан сўнг, иш жойлашиш умидида ёзган. Ҳужжатда Жобс ўзининг “адабий инглиз тилини” билишини келтирган, нафақат компьютер ва калькулятор маҳоратини, балки уларнинг дизайнлари ва технологияларини тушунишини ҳам эслатиб ўтган.

    Шунингдек, у электрон технологияларга қизиқиши ва дизайн муҳандиси сифатида ишлаш истагини билдиради. Бир йил ўтгач, Стив Жобс Atari компаниясига техник сифатида ишга қабул қилинади ва у ерда электрон муҳандис, дастурчи Стив Возняк билан бирга ишлайди. Улар биргаликда 1976 йилда Apple компаниясига асос солишди.

    Нашр ҳужжатнинг жуда яхши ҳолатда сақланганини маълум қилган. Унда енгил доғлар ва тепада эски шаффоф лентанинг изи кўзга ташланади. Ариза шаклининг ҳақиқийлигини исботлаш учун унга хатлар ва сертификатлар илова қилинади.

    Стив Жобс 2011 йил 5 октябрда 56 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates