Суд ҳукми чиқмаган иш бўйича тарқатилаётган хабарлар жамоатчиликни чалғитиши мумкин

    Мамлакатимизда 19 январ 2021 1888

    АОКАда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

    «Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноятларини содир этишда айбланаётган етти нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Айбловлар оғир жиноятлар туркумига киради, бу эса ишни холис ва қонуний кўриб чиқишда судьяга икки карра масъулият юклайди.

    Суд мажлиси жараёнини суратга, видеотасвирга олиш ёки аудио шаклида ёзиш суд мажлисига раислик этувчи томонидан (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда) мустақил ҳал қилинади. Бу қонун талаби.

    Судланувчиларнинг яқинлари томонидан ижтимоий тармоқдаги «Namanganliklar uz» канали ходимлари мазкур суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи видеотасвирга олиш бўйича киритилган илтимоснома жабрланувчилар ва судланувчиларнинг шахси, иш ҳолати ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб рад этилган.

    Илтимоснома рад этилгани — журналистлар суд мажлисидан чиқариб юборилди ёки уларга қаршилик қилинди, дегани эмас. Улар жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. «Namanganliklar uz» канали ходимлари ўша куни суд мажлиси охиригача иштирок этган.

    Ўзларини Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари деб таништирган шахслар ҳам ҳеч қандай монеликсиз иштирок этишди ва интервьюларда судланувчилар тадбиркор экани ва иш ўринлари яратганини баён қилишиб, вазиятга сиёсий тус беришга ҳаракат қилишган.

    Ҳали ҳукм чиқмаган иш бўйича пайдар-пай уюштирилаётган ахборотлар жамоатчиликни чалғитиш, судга очиқдан-очиқ босим ўтказиш экани маълум бўлмоқда.

    Тадбиркорлик қилиб, иш ўрни яратган шахс шунга яраша имтиёз ёки рағбатга лойиқ, албатта. Бироқ бу одам ўғрилаш, босқинчилик ва безорилик каби айбловлар бўйича қонун олдида жавоб бермаслик имтиёзни бермайди».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates