Суд икки ёшли бемор фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқиди

    Судда боланинг қонуний вакили ҳисобланган буви келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, набирасини унга олиб беришларини сўраган. 

    Жорий йил 16 июн куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида аёл ўзининг 2 ёшли бемор боласини шафқатсизларча калтаклагани акс этган видеотасвир тарқалган ва жамоатчилик ўртасида кескин мунозараларга сабаб бўлган эди.

    Кейинроқ мазкур ҳолат назоратга олингани ва аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган. Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судида мазкур жиноий иш юзасидан суд ҳукми ўқилди.

    Унга кўра, ўз фарзандини қийнаган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Суд жараёнида аёл қилган ишидан пушаймонлигини маълум қилиб, фарзандининг соғлиғидаги муаммолар ҳақида тўхталган.

    «Бўйнини тутолмайди, ўтира олмайди, овқат ея олмайди», – дейди аёл ўз фарзанди ҳақида. Шунингдек, судда боланинг қонуний вакили ҳисобланган буви келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, набирасини унга олиб беришларини сўраган.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат Пайариқ тумани Бошқўрғон маҳалласида яшаб келаётган, 1988 йилда таваллуд топган, руҳий соғлом, турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган аёл томонидан 2020 йилда туғилган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борганда, стресс ва асабий ҳолатда содир этилгани аниқланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates