Судандаги қуролли тўқнашувлар: бир кунда 30 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди

    Сешанба куни Суданда 30 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 245 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат тиббиёт ташкилотлари маълум қилди.

    “18 апрель куни тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони: 30 киши ҳалок бўлди, 245 киши яраланди”, — дейилади шифокорлар марказий қўмитаси баёнотида.

    15 апрелдан бери мамлакатда тезкор кучлар ва мунтазам армия ўртасида жанглар давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, қуролли тўқнашув натижасида 185 киши ҳалок бўлган, 1,8 минг киши жароҳатланган.

    Қуролли кучлар қўмондони Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон Судан армияси 24 соат давомида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга тайёрлигини маълум қилган эди. Вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи БМТ, Африка Иттифоқи ва Ҳукуматлараро тараққиёт ташкилоти вакилларидан иборат уч томонлама комиссиядан чиқди.

    Тезкор ҳаракат кучлари бошлиғи Муҳаммад Ҳамдан Дагало (Ҳамидти) тинч аҳолининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва ярадорларни эвакуация қилиш учун махсус кучлар 24 соатлик сулҳга тайёрлигини айтди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates