Суданда 4 минг йиллик қоятош расмлари топилди

    Саҳрои Кабирнинг энг чўл ва қурғоқчил минтақаларидан бирида жойлашган Води-Халфа шаҳри шарқида 16 та янги қоятош санъати объектлари топилди.

    Деярли барча чизмаларда қорамоллар тасвирланган. Бу расмлар “яшил” Саҳрои Кабир даврида яшаган қадимги чорвадорлар томонидан чизилган, деб тахмин қилинмоқда.

    Замонавий Судан ҳудудида маҳаллий кўчманчилар 8-7 минг йил олдин чорвачилик билан шуғуллана бошлаган. Олимларнинг фикрича, улар бу амалиётни шимолий қўшнилари, Миср ва Яқин Шарқ халқларидан ўзлаштирган.

    Аммо тахминан 3 минг йил олдин иқлим кескин ўзгара бошлади. Кўллар ва дарёлар қуриб, яйловларни қум ютиб юборди. Маҳаллий қабилалар бошқа ҳудудларга, хусусан, Нил водийсига кўчиб ўтган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates