Тадбирда иштирок этган Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Ботир Усмоналиев учрашув давомида мурожаатчилардан келиб тушган саволлардан келиб чиқиб суғурта ташкилотларининг тадбиркорлар, қолаверса, аҳоли билан олиб бораётган ишларида камчиликларнинг етарли эканига гувоҳ бўлганини ёзмоқда.
"Бунинг замирида, суғурта ташкилотлари томонидан ишларни мижозларга нисбатан хизмат нотўғри ташкил этилгани ҳамда жойларда суғурта соҳасида малакали мутахассисларнинг етарли эмаслиги яққол намоён бўлди", дейди у.
Таъкидланишича, жараёнда суғурталаш шартларини мижозларга оддий ва содда тилда тўлиқ тушунтириш, шу билан бирга суғурта ҳодисаларини кўриб чиқишда мижозларни овора қилмаслик бўйича тавсиялар берилган.