Сунъий идрокнинг “шашти баланд”

    Бугун замонавий технологиялар биз ўрганиб қолган кундалик хизматлар ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб, уларни фойдаланиш учун янада қулай ва хавфсиз даражага олиб чиқмоқда.

    Замонавий воситаларни билиш ва ўзлаштириш эса ёш авлод учун янги имкониятларни кашф этади.

    Куни кеча Республика болалар кутубхонасида Сунъий идрок кунига бағишланган тадбирлар доирасида сунъий идрокнинг замонавий жамият ривожига таъсирига бағишланган маҳорат дарси ташкил этилди. Нейрон тармоқлар мавзуидаги машғулотларни “VisionLabs” ширкатининг етакчи мутахассиси Анастасия Белозерова олиб борди. Ёш иштирокчилар “PyTorch” ёрдамида нейрон тармоқлар қандай фаолият юритиши жараёни билан яқиндан таништирилди.

    Ўсмирлар учун маҳорат дарси якунида Анастасия Белозерова “Сунъий идрок одамлар учун: компьютер нигоҳи ҳаётимизни қандай ўзгартирмоқда?” мавзусида маърузасини тақдим этди. Тингловчилар компьютер нигоҳи, унинг имкониятлари ва “мўъжизалари”нинг кундалик ҳаётимизга таъсири ҳақидаги тасаввурларини бойитдилар.

    Савол-жавоблар қисмида иштирокчилар сунъий идрок мустақил равишда қарор қабул қила олиши ёки олмаслиги, технологиялар биз ҳақимизда фотосуратларга қараб нималар дея олиши ҳамда ушбу машина оламни инсон сингари идрок этишга қодир ё қодир эмаслигига оид мавзуларда мулоқот қилишди.

    – Технологиялар ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришни унга нисбатан илк қизиқиш пайдо бўлган лаҳзадан бошлаш керак. Агар бола саволларига ўз вақтида қониқарли жавоб олса, бу унга имкон қадар тез фурсатда янги билимларни ҳаётда қўллаш имконини беради. Тажрибамга кўра, технологиялар мавзуси барча ёшдагилар учун баробар қизиқиш уйғотади – қандай технологиялар мавжуд, бу соҳа қандай суръатларда ривожланмоқда, нейрон тармоқларнинг фаолияти қандай тасвирланади, уларни қаерда татбиқ этиш мумкин ва умуман олганда, мазкур соҳа қандай ишлаши ва унга қандай ошно бўлиш мумкин каби жиҳатларга ойдинлик киритиш долзарб саналади. Беғубор қизиқишни рағбатлантириш ва уларга технологияларни пухта тушуниш имкониятини инъом этиш лозим, – деди Анастасия Белозерова биз билан суҳбатда.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Шаҳбозбек Шавкатов маҳорат дарсларида тингловчи сифатида иштирок этди. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект ҳозирги глобал замонда ҳар томонлама қулай. Масалан, бирор асар бўйича сунъий интеллектдан ёрдам сўралса, у асар мазмун-моҳиятини батафсил айтиб беради ҳамда одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни тушуниш, ўргатиш, муҳокама қилиш, масалани

    ечиш, таржима ва шу каби имкониятларни, хуллас ўқишга оид барча маълумотларни муҳайё қилади. Бу вақтни тежайди. “Бироқ, биз ёшлар буни суистеъмол қилмаслигимиз, дангасалик касаллигига йўлиқмаслигимиз керак”, дейди Шахбозбек.

    Бу каби тадбирлар ўсмирлар ва катталарда замонавий дунёда қўлланиладиган воситаларга оид тасаввурларни шакллантириб, янги технологиялар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятлар ҳақидаги билимларининг ортишага хизмат қилади.

    Зулхумор Акбарова



    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates