Сунъий интеллект қон босимини овоз орқали аниқлашни ўрганди

    Klick Labs компанияси мутахассислари гипертония белгиларини овоз орқали аниқловчи сунъий интеллект моделини ишлаб чиқишди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, гипертония дунё бўйлаб ҳар тўрт кишидан бирининг ҳаётига таҳдид солади. Klick Labs олимлари юқори қон босимини ташхислаш учун юзлаб вокал биомаркерлардан фойдаланадиган нейротармоқни яратишди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, гипертония мавжудлигини кўрсатиши мумкин бўлган кўпчилик биомаркерларни қулоқ билан таниб бўлмайди. Компания вакили Ян Фоссатнинг сўзларига кўра, нейротармоқ беморнинг жинсига қараб башоратли моделлар яратишни ҳам ўрганди.

    Тажриба доирасида 245 нафар бемор икки ҳафта давомида, кунига олти мартагача овозларини ёзиб олишди ва уларни шахсий дастурга юборишди. Олимлар ишлаб чиққан модел юқори қон босимини аёлларда 84 фоиз, эркакларда 77 фоиз аниқлик билан аниқлашга қодирлиги маълум бўлди, деб хабар беради lenta.ru.

    Klick Labs тадқиқотчи олими Жейси Кауфман шундай деди: “Овоз технологияси соғлиқни сақлашни янада қулайроқ ва арзонроқ қилиш орқали яхшилаш имкониятига эга. Унга кўра, нейротармоқ гипертониядан ташқари қандли диабет ва бошқа касалликларни аниқлаш имкониятига эга бўлади.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates