БМТ Бош котиби сунъий интеллект билан боғлиқ олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфлар ҳақида огоҳлантирди

    БМТ Бош котиби сешанба куни Хитойга ташрифи доирасида Шанхайда бўлиб ўтган сунъий интеллектга бағишланган семинарда сўзга чиқди.

    Антонио Гутерришнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишга ёрдам бериш ва кучлироқ, адолатли келажакни таъминлаш имкониятига эга: у мазкур мақсадларнинг деярли 80 фоизига эришишни тезлаштириши мумкин, деб хабар беради news.un.org.

    “Бироқ, биз кескин ҳақиқатга дуч келяпмиз: сунъий интеллект кучи жуда нотекис тақсимланган”, деб давом этди БМТ раҳбари. Бугунги кунда сунъий интеллектнинг салоҳияти кам сонли мамлакатлардаги бир нечта кучли компанияларда тўпланган. Кўпгина давлатлар сунъий интеллект воситаларига киришда жиддий муаммоларга дуч келишмоқда. Унинг салоҳиятидан чинакам фойдаланиш учун халқаро ҳамкорлик ва бирдамлик зарур”.

    Сунъий интеллект билан боғлиқ хавфларни олдиндан айтиб бўлмайди, деб давом этди Антонио Гутерреш: тегишли хавфсизлик чораларисиз сунъий интеллект тенгсизликни янада кучайтириши ва номутаносиб равишда аҳолининг энг заиф қатламларига таъсир қилиши мумкин.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates