Сунъий интеллектга эга робот стол теннисида одамлар билан беллашди

    Googleнинг сунъий интеллект соҳасидаги ишланмаларга ихтисослашган DeepMind шўба корхонаси ўз роботининг имкониятларини намойиш этди.

    Сунъий интеллект томонидан бошқариладиган робот 29 та ҳаваскор стол теннисчисидан 13 нафарини мағлуб этди.

    DeepMind роботга теннис ўйнаш санъатини ўргатиш учун икки босқичли ёндашувдан фойдаланди. Дастлаб тизим ўйинни компьютердан фойдаланган ҳолда ўзлаштирди. Шундан сўнг олинган кўникмалар ҳақиқий ўйинларда қўлланилди.

    Робот иккита камера ёрдамида ўйинни, шунингдек, рақибларнинг ўйин услубини аниқлаш учун ҳаракатларини кузатиб боради. Қабул қилинган маълумотлар тўпланади ва узлуксиз фикр-мулоҳазалар туфайли роботга ўйин тактикасини яхшилаш имконини беради. Ўйин амалиёти қанчалик кўп бўлса, сунъий интеллектга асосланган “спортчи”-роботнинг “маҳорати” ошиб боради, деб хабар беради techcult.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates