Сунъий интеллект институти илмий ходимлари билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 14 апрел 2022 1468

    Ўзбекистон Давлат экология қўмитасида Россиянинг Самара университети қошида ташкил этилган Сунъий интеллект институти илмий ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда бугунги кунда дунё миқёсида сунъий интеллект ривожланиб бораётгани таъкидланиб, Ўзбекистондаги мавжуд экологик долзарб муаммоларни ҳал қилишда илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

    Маълумот учун: Самара университети сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш ва амалга ошириш бўйича катта тажриба тўплаган таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Сунъий интеллект институти ҳам Самара университетининг кўплаб бўлимлари ва институтлари билан фаол ҳамкорлик қилади, шунингдек, мижозларнинг талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб, инновацион илмий-амалий ечимлар ишлаб беради.

    Учрашувда Ўзбекистон шароитида сунъий интеллектни дарахтларни хатловдан ўтказишда қўллаш бўйича музокаралар олиб борилди.

    Шунингдек, ёш инноваторларни қўллаб-қувватлашга қаратилган стартап лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates