Сунъий интеллект микропластикларнинг тупроққа салбий таъсирини баҳолади

    Пластик чиқиндилар тобора глобал экологик муаммога айланиб бормоқда.

    Табиий муҳитда маҳсулотлар микропластикларга – 5 миллиметрдан кичик ўлчамдаги заррачаларга бўлинади, улар бутун дунё экотизимларига салбий таъсир кўрсатади. Микропластиклар нисбатан янги ҳодиса бўлганлиги сабабли, уларнинг табиатга таъсирининг оқибатлари ҳали яхши тушунилмаган.

    Халқаро олимлар гуруҳи микропластикларнинг тупроққа етказадиган зарарини баҳолашди. Бунда улар машинани ўрганиш алгоритмларидан фойдаланишди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, микропластикларнинг ҳажми, шакли ва миқдори тупроқ хусусиятларини сезиларли даражада ўзгартирди. Асосий омил заррача ҳажми бўлиб чиқди. Тадқиқотда тупроқнинг кимёвий таркибида сезиларли ўзгаришлар аниқланди.

    Бундан ташқари, ўсимликлар микропластикларни ўзлаштира олди. Шу тариқа, заррачалар озиқ-овқат занжирларига қўшилиб, инсон организмига кириши мумкин.

    Олимлар тупроқнинг пластик воситасида ифлосланиши “атроф-муҳит ва саломатлик учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради” деган хулосага келишди, дея хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates