Сурхондарё делегацияси Утокан тоғ-кон металлургия комбинатида ватандошлар билан учрашди

    Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами олдидан Россия Федерациясида яшаб, меҳнат қилаётган ватандошлар учун байрам дастурини намойиш этаётган Сурхондарё вилояти делегацияси Сибир федерал округи Забайкалский ўлкаси Утокан тоғ-кон металлургия комбинатида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашди.

    “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, делегация раҳбари Ж.Тўраев ва Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги бош консули Т.Раҳмоновлар ватандошларни тарихий сана билан табриклаб, Янги Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

    Сурхондарёлик эстрада хонандаси Ваҳоб Нортожиев ҳамда Бахтиёр бахши Артиқовлар ижросидаги истиқлолнинг 30 йиллигига бағишланган байрам дастури намойиш этилди. Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз очиқ осмон остида дилбар куй-қўшиқларни тинглаб, рақсга тушди.

    Тадбир доирасида ватандошларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates