Хусусан, Денов туманидаги «Passion Work» ҳамда Шеробод туманидаги «Sherobod Anor Impex» МЧЖ томонидан «TL NIKA Кеден» корхонаси билан 50 миллион долларга тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича шартномалар имзоланган.
Ушбу шартномаларга асосан октябрь ойининг ўзида 10 миллион долларлик 22 минг тоннадан зиёд узум, анор, хурмо, лимон, помидор ва кўкат каби мева-сабзавот маҳсулотлари Қозоғистон Республикасига экспорт қилинди.
Жорий йил якунига қадар мазкур экспорт шартномаларининг тўлиқ ижро этилиши кутиляпти, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.